Гул карамдан салат тайерлаш

Уйда тайёрлаймиз: карамдан тайёрланган салатлар

Zira.uz карамдан тайёрланадиган етти хил фойдали ва мазали салат турини сизга тақдим этади. Уларга кўкатлар, маккажўхори, сухарик ва турли хил зираворлар қўшишингиз мумкин.

«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда карамдан тайёрланган мазали ва фойдали салатлар рўйхатини тақдим этади.

Қизил бошли карам ва рукколадан салат

Қизил бошли карам ва рукколадан тайёрланиладиган енгил ва фойдали салат витаминларга жуда ҳам бой бўлиб, кўпчиликка ёқиши аниқ.

Бодринг ва карамли салат

Бу салатга хоҳлаган маҳсулотлардан солиб, салатни янада мазалироқ қилиш мумкин. Масалан, яшил нўхат, маккажўхори ёки помидор. Асосийси, нима солса ҳам бу салат жуда хуштаъм чиқади.

«Коул Слоу» салати

«Коул Слоу» бу карамдан тайёрланадиган американча салат бўлиб, уни асосан бургерлар ва гриллда пиширилган гўшт билан тановвул қилишади.

Карам ва помидорли салат

Бир неча дақиқани олувчи карам ва помидордан ажойиб салат. Бундай салатни тушликка ёки кечки овқатга тайёрланг ва истеъмол қилинг.

Мексиканча салат


Мексиканча салат ёзги рацион учун жуда қўл келади. Жуда ёрқин ва иштаҳаочар бу салат витаминларга бойлиги билан сизни хурсанд қилади.

Маккажўхори ва ловияли салат

Консерваланган ловия ва маккажўхоридан тайёрланиладиган салат жуда тўйимли бўлиб, овқат ўрнини ҳам бемалол боса олади.

Пекин карами ва маккажўхоридан тайёрланган салат

Сабзавотлардан тайёрланган бу салат нафақат фойдали, балки жуда енгил ва лаззатли таъмда чиқади.

Источник

Карамдан тайёрланадиган мазали таомлар рецепти

Карам — ҳар бир аёл кундалик таомномасига қўшиши керак бўлган асосий ва фойдали маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Қуйида сизларга карамдан тайёрланадиган таомлар рецептини тавсия этамиз.

Карамли пхали
“Пхали” грузинча сўз бўлиб, баргли карам ва сабзавотли газак деган маънони билдиради. Пхалини лавлаги, кўк ловия, исмалоқ, турли сабзавот ва кўкатлардан ҳам тайёрлаш мумкин. Агар унга ёнғоқдан тайёрланган ўткир зираворлар қўшилса, ўзгача таъм беради.

Пхали 40 дақиқада тайёр бўлади.

Керакли масаллиқлар:

  • 1,5 кг карам
  • 300 грамм ёнғоқ
  • бир боғ кинза
  • 3-5 бўлакча саримсоқпиёз
  • 1 дона бош пиёз
  • ярим чой қошиқ кориандр
  • туз таъбга кўра
  • 1 ош қошиқ виноли сирка
  • қалампир таъбга кўра
  • анор доначалари

Йирик қилиб тўғралган карам барглари қайнатиб олинади. Жудаям пишириб юборманг. Қайноқ сувдан олгандан кейин сувини сириқтириб, совитинг. Ёнғоқ, кинза, саримсоқпиёз ва бош пиёзни гўштқиймалагичдан ўтказинг (блендердан фойдаланиш ҳам мумкин). Ҳосил бўлган аралашмага туз, зиравор, сирка қўшинг. Карамни ҳам гўштқиймалагичдан ўтказинг, агар суви чиқадиган бўлса, сириқтириб олиб ташланг. Ёнғоқли аралашмага карамли аралашмани қўшиб, устини анор доначалари билан безатиб, бир неча соатга музлаткичга солиб қўйинг. Пхали — жуда мазали совуқ газак ҳисобланади. Уни нонга суртиб ейиш мумкин (грузин лаваши бўлгани маъқул) ёки алоҳида таом сифатида ҳам дастурхонга тортиш мумкин.

“Коул Слоу” салати

Америкаликларнинг севимли салати бўлмиш Cole slaw оддий ва жуда тез тайёрланади. Уни тайёрлашда карамдан ташқари янги узилган сабзавотлар (сабзи, сельдерей) ва олма ҳам ишлатилади. Бу салат жуда фойдали бўлиб, унга уй шароитида тайёрланган майонездан ташқари табиий йогурт ёки ёғсиз сметана қўшиш мумкин. Салатни тайёрлаш учун 10 дақиқа вақт кетади. Керакли масаллиқлар:

  • Карам ¼
  • 1 дона олма
  • 2 боғ сельдерей
  • 1 дона сабзи
  • 3 ош қошиқ майонез
  • лимон ½ дона
  • туз, шакар таъбга кўра

Барча сабзавотларни оқар сувда яхшилаб ювинг. Сельдерейнинг устки пўстлоғини арчиб, баргларини олиб қўйинг. Кейин унинг танасини сомонча шаклида, баргларини эса майдалаб тўғранг. Сабзини ҳам сомонча шаклида тўғраб олинг ёки қирғичдан ўтказинг. Карамни ҳам майда тўғранг. Олмани пўстлоғи ва ўзагидан тозалаб, қирғичдан чиқаринг ёки сомонча шаклида тўғрашингиз мумкин. Барча тўғралган масаллиқни идишга солиб, яримта лимон шарбати, таъбга кўра туз, шакар, майонез солиб, яхшилаб аралаштиринг. “Коул Слоу” салати тайёр! Ёқимли иштаҳа!

Карамли котлетлар

Агар карамни блендерда яхшилаб майдалаб олсангиз, жудаям мазали карамли котлетлар тайёрлашингиз мумкин. Сабзавотли массани шаклга келтириш учун озгина ун ёки манний ёрмасидан фойдаланиш мумкин. Уни тайёрлаш учун 25 дақиқа вақт кетади.

Керакли масаллиқлар:

  • Карам ½
  • 2 дона тухум
  • 2,5 ош қошиқ ун
  • 1 боғ петрушка
  • туз, қалампир таъбга кўра

Карамни блендерда майдалаб олинг, агар блендер бўлмаса, майда қилиб тўғраш ҳам мумкин. Унга майда тўғралган петрушка солинг. Алоҳида идишга тухум чақинг, ун, таъбга кўра туз, қалампир қўшинг. Бу аралашмани майдаланган карамга яхшилаб аралаштиринг. Қиздирилган товага бир ош қошиқдан (ёки қўлингизни ҳўллаб, думалоқ шаклга келтиришингиз ҳам мумкин) карамли массани солиб, қовуриб олинг. Карамли котлетларни сметана билан бирга, устига кўкат сепган ҳолда истеъмол қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Қийма қўшиб димланган карам

Тушлик ёки кечки овқат учун ажойиб ва мазали таом. 30 дақида тайёрланади.

Керакли масаллиқлар:

  • 250 грамм карам
  • 300 грамм қийма
  • 100 грамм томат
  • 80 грамм сабзи
  • 50 грамм пиёз
  • бир боғ петрушка
  • туз ва зираворлар таъбга кўра

Товани баланд оловга қўйиб 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи солинг. Ёғ қизигандан кейин халқача шаклида тўғралган пиёзни 3 дақиқа давомида қовуринг. Кейин сомонча шаклида тўғралган сабзини, қиймани, таъбга кўра туз ва зираворларни қўшиб, қовуришда давом этинг. 7 дақиқадан кейин тўғралган карам, томат солинг. Агарда карамнинг шарбати кам бўлса, ярим стакан сув қўшишингиз мумкин. Ҳаммасини яхшилаб қовуриб олгач, тованинг қопқоғини ёпиб, паст оловда 15 дақиқа димланг. Тайёр бўлган таомнинг устига кўкатлар сепиб, дастурхонга тортишингиз мумкин. Қийма солиб димланган карам тайёр! Ёқимли иштаҳа!

Источник

гул карамдан таёрланган салат🥗

GUL KARAMDAN 5 DAQIQADA VITAMINLARGA BOY SALAT TAYORLASHПодробнее

Гулкарамдан салат мехмон боб салад / Салат из Цветной капусты очень вкусно / Cauliflower saladПодробнее

Juda mazzali Gulkaram tayyolash/ Очень вкусная Цветная капустаПодробнее

Ковурилган маззали гулкарам тайёрлашПодробнее

ЦВЕТНАЯ КАПУСТА ПО-КОРЕЙСКИЙ. Порадует любителей острых закусок/Gulkaromdan koreyskiy salat/Подробнее

Цветная Капуста по — Корейский. Gulkaramli ajoyib koreys salati.Подробнее

GULKARAMLI SALAT/САЛАТ ИЗ ЦВЕТНОЙ КАПУСТЫ/ЦВЕТНАЯ КАПУСТА ПО КОРЕЙСКИЙ/HUNAN SPICY CAULIFLOWERПодробнее

Самый Вкусный «Ходовой» Салат моей семьи! Из цветной капусты Чим чим их всегда мало!Подробнее

Bularni hammasi bor yo’gi 2 xil masalliqdan tayyorlanadi! 3 Обалденные рецепты из двух ингредиентовПодробнее

Gulkaramdan ajoyib salat. Гулкарам салати жудахам маззали булдиПодробнее

#ГУЛКАРАМДАН#САЛАТ# Жудаям мазали тез таёрланадиган салат. 🤤🤤😋😋Подробнее

Маринованная Цветная капуста! Gulkaramni tuzlash! Pickled Cauliflower!Подробнее

🔴Оказалось не все знают этот рецепт. Всего три ингредиента и Цветная Капуста!Подробнее

РЕЦЕПТ ВКУСНОГО САЛАТА ИЗ ЦВЕТНОЙ КАПУСТЫ | ДОМАШНИЕ РЕЦЕПТЫПодробнее

Qizil karamli salat / салат из красной капусты / red cabbage saladПодробнее

Гулкарамли Салат // Салат из Цвотного КапустыПодробнее

Гулкарамдан маззали Таом ☆Хоть без Мясо получается очень Вкусно Обед / УжинПодробнее

Oson va Hamyonbop salat☆ Вкусный Легкий СалатПодробнее

Karamni oson va oddiy usulda tuzlash. Хрустящая соленая капуста.Подробнее

Источник

гул карамдан таёрланган салат🥗

Гулкарамдан салат мехмон боб салад / Салат из Цветной капусты очень вкусно / Cauliflower saladПодробнее

Juda mazzali Gulkaram tayyolash/ Очень вкусная Цветная капустаПодробнее

Ковурилган маззали гулкарам тайёрлашПодробнее

Bularni hammasi bor yo’gi 2 xil masalliqdan tayyorlanadi! 3 Обалденные рецепты из двух ингредиентовПодробнее

🔴Оказалось не все знают этот рецепт. Всего три ингредиента и Цветная Капуста!Подробнее

ЦВЕТНАЯ КАПУСТА ПО-КОРЕЙСКИЙ. Порадует любителей острых закусок/Gulkaromdan koreyskiy salat/Подробнее

Гулкарамдан салат тайёрлашПодробнее

Самый Вкусный «Ходовой» Салат моей семьи! Из цветной капусты Чим чим их всегда мало!Подробнее

GUL KAROMDAN ZAPEKANKA JUDAYAM MAZZALI TAOM/ЗАПЕКАНКА ИЗ ЦВЕТНОЙ КАПУСТИПодробнее

GUL KARAMDAN 5 DAQIQADA VITAMINLARGA BOY SALAT TAYORLASHПодробнее

GULKARAMLI SALAT/САЛАТ ИЗ ЦВЕТНОЙ КАПУСТЫ/ЦВЕТНАЯ КАПУСТА ПО КОРЕЙСКИЙ/HUNAN SPICY CAULIFLOWERПодробнее

Цветная Капуста по — Корейский. Gulkaramli ajoyib koreys salati.Подробнее

Салат из цветочных капусты /Gul karamdan judayam mazzali salat uy bekalari uchun .👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍💟💟💟Подробнее

ЛЁГКИЙ САЛАТ ИЗ ЦВЕТНАЯ КАПУСТАПодробнее

#ГУЛКАРАМДАН#САЛАТ# Жудаям мазали тез таёрланадиган салат. 🤤🤤😋😋Подробнее

Капуста по Корейский. Карамли салат.Подробнее

ВКУСНАЯ ЦВЕТНАЯ КАПУСТА ПО-ТАЙСКИ | Vegan Cauliflower RecipeПодробнее

Салат из цветной капусты. Cauliflower salad.Подробнее

Cauliflower Salad | Gulkaramli SalatПодробнее

Источник

Грузинча тузланган карам

Бу жуда ҳам мазали ва фойдали. Витаминларга бой. Қуюқ таомлар учун ажойиб қўшимча. Тайёрланиши оддий, натижаси сизни лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:

  • 3 кг карам
  • 1-2 дона лавлаги
  • 1-2 дона саримсоқ боши
  • Аччиқ қалампир
  • Укроп ёки селсерей
  • 3 ош қошиқ туз
  • 1 ош қошиқ шакар
  • 2-3 дона лавр барги

Тайёрлаш усули:

1. Карамни икки қисмга бўлинг, сўнг, ҳар бир карам қисмини 4 қисмга бўлинг. Карамни шундай кесингки, кесилган карам қисмлари сочилиб кетмасинг.
2. Лавлагини тозаланг ва ўртача қалинликда, юмалоқ шаклда кесинг.
3. Карам тузланадиган идишга лавлаги ва карамни қатор кетма-кетликда солинг.
4. Саримсоқ доначаси, кўкат ва қалампирдан солинг.
5. Лавр барги ва туз сепинг. Кастрюлкага 2 литр сув қуйинг. Туз, шакар ва лавр барги солинг. Оловга қўйинг ва қайнатинг. Иссиқ маринадни карам ва лавлаги устидан қуйинг.
6. Карам устини лаганча билан бостириб ёпинг. Устига оғир вазнда нарса қўйинг. 5-7 кун хона ҳароратида сақланг. Белгиланган вақт ўтиб, карамни олиб музлатгичга қўйинг.

7. Карамни дастурхонга тортишдан аввал ўсимлик ёғи билан сепинг. Дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Баклажон ва кизил сабзи гушт киймалагичнинг йирик тишидан чикарилади. Помидор ва ковокча майда, булгор калампири йирик тугралади. Тугралган пиёз ёгда ковурилади. Пиёз новвот ранг тусига киргач, устига сабзи, баклажон ва ковокча солиниб, ковуришда давом этилади. Бироздан сунг устига булгор калампири ва саримсок пиёз солиниб, ковуришда давом.

Саримсок пиёзни майда туграб, карам, зираворлар хамда ёг билан яхшилаб аралаштирилади. Устига 0,5 чой кошикда сирка солинади ва усти беркитилади. Колган масалликлар сомонча усулида тугралади. Сунгра хамма масалликлар бирга аралаштирилади. Бу салатга гушт кушилса, янада мазали ва хушхур булади.

Тухум сувда пишириб, артилади. Бодринг, колбаса, кузикорин, тухум сомонча шаклида тугралади. Пишлок киргичнинг йирик тишидан чикарилади. Хамма масалликлар майонез билан аралаштирилади. Тайёр салат ликопчаларда дастурхонга тортилади.

Кора нон, аввал паррак, сунгра учбурчак килиб кесилади. Тостерда ёки товада озгина сариёг билан икки томони кизартириб олинади. Помидор ва бодринглар ингичка паррак килиб кесилади. Саримсок пиез эзилади ёки майда тугралиб, майонез билан аралаштирилади. Нон булакчалари устига майонез аралашмаси суриб чикилади. Сунг, салат барги, бир булак помидор.

Номига муносиб лаззат бағишловчи газак. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг.

Кабачкилар ювилиб, 0,5 — 0,7 см калинликда паррак килиб тугралади. Тухум, ун, туз идишга солиниб, яхшилаб аталанади. Кабачкилар тухумли массага ботирилиб, товадаги ёгда икки томони кизаргунича ковурилади. Ковурилган кабачкилар совутилади.

Сезар салати сўнгги пайтда жуда мащур бўлиб бормоқда. У кўплаб турли рецептларга эга, унга қисқичбақа, товуқ, курка гўшти, товуқ ёку бедана туҳумлари, шампинён, бринза, пишлоқ, ёнғоқ, булғор қалампири ва хатто жўҳори, майиз ёки ананас хам қўшиб тайёрланадиган турлари мавжуд. Ушбу мақолада эса анъанавий товуқ гўштидан тайёрланадиган сезар рецепти.

Барча масалликлар сомонча тугралади. Кукатлар майда тугралади. Таъбга караб тузи ростланиб, барча масалликлар майонез билан аралаштирилади.

Кабачки, булгор калампири, бодрин ва помидор йирик сомонча килиб тугралади. 1 та тухум идишга аталаниб, устига туз сепиб, тугралган кабачки солиниб, аралаштирилади. Сунг, ёгда ковурилади. Иккинчи тухум алохида идишда аталаниб, устига туз сепиб, тугралган булгор калампири солиниб, аралаштирилади ва у хам алохида ёгда ковурилади.

Гўзал ва жуда ҳам ажойиб газак! Байрам дастурхонидан ёрқин ўрнини эгаллайди. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг.

Источник

Читайте также:  Салат с морепродуктами без майонеза с листьями салата
Оцените статью